ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик дзюдочи Шарофиддин Болтабоев бронза учун ўтиш жангида имкониятни бой бериб қўйди ва Олимпия ўйинларидаги иштирокини якунлади.
Болтабоев грузиялик Тато Григалашвилига мағлуб бўлди.
Шарофиддин чорак финалда австриялик Шамил Борчашвилига қарши жанг қилди ва Golden Score'да имкониятни бой бериб қўйди.
Болтабоев болгариялик Ивайло Ивановни мағлуб этиб, чорак финалга чиққанди.
Ундан олдин бир неча сония ичида вануатулик рақиби Уго Чумбони ушлаш усулида мағлуб этганди.