ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Moderna вакциналари 29 июл куни Алабамадан махсус рейс билан етказиб берилади, деб хабар қилди “Дунё” АА.
Вакцина COVAX дастури доирасида бепул тақдим этилади.
Сентябр ойи охиригача 4,8 миллиондан ортиқ доза вакцина олиб келиниши кутилмоқда, жумладан AstraZeneca, Moderna, Anhui Zhifei Longcom ва “Спутник V”.
Аввалроқ Россия Хавфсизлик Кенгаши котиби ўринбосари Рашид Нургалиев Ўзбекистонда яқин вақт ичида "Спутник V" вакцинасини ишлаб чиқариш бошланишини маълум қилганди.
Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Хитойнинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical компанияси келишувига биноан август ойида Тошкентда ўзбек-хитой вакцинасини ишлаб чиқариш бошланади.