ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Сутка давомида 789 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 125 784 нафарни ташкил қилмоқда.
Янги ҳолатлар: Қорақалпоғистон Республикасида (75), Андижон вилоятида (23), Бухоро вилоятида (16), Жиззах вилоятида (79), Қашқадарё вилоятида (25), Навоий вилоятида (16), Наманган вилоятида (32), Самарқанд вилоятида (78), Сирдарё вилоятида (25), Сурхондарё вилоятида (89), Фарғона вилоятида (72), Хоразм вилоятида (42), Тошкент вилоятида (105), Тошкент шаҳрида (112) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Кеча кун давомида 521 нафар кишида пневмония аниқланди.
Соғайиш кўрсаткичи
Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 120 320 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 95 фоиз.
Ўлим ҳолатлари
6 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 845 киши пандемия қурбони бўлди.
Дунё саломатлиги
Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 194,6 миллиондан ошди, 4,1 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (34,5 млн), Ҳиндистонда (31,4 млн), Бразилияда (19,7 млн).