Дўкон сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадаги пулни ўмарган шахслар қўлга олинди

Дўкон сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадаги пулларни ўмарган шахслар қўлга олинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Дўкон сотувчига пичоқ билан таҳдид қилиб, кассадаги пулларни ўмарган шахслар қўлга олинди, деб хабар қилди Тошкент шаҳар ИИББ.
23 июль куни тахминан соат 13.55 да Яшнобод тумани ИИО ФМБ навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, шу куни соат 13.15 да 4 нафар номаълум шахслар Олтинтепа кўчасидаги дўконга кириб, 26 ёшли сотувчи Хумоюн И.га пичоқ билан таҳдид қилиб мобиль телефон ва 4.000.000 сўм пулни олиб, воқеа жойини тарк этишган.
Кўрилган тезкор чоралар натижасида гумонланувчилар муқаддам судланган 47 ёшли Дмитрий Л., 43 ёшли Валентин Н., 45 ёшли Алексей К. ва 37 ёшли Дмитрий Ш.лар эканликлари маълум бўлди.
Айни вақтда 47 ёшли Дмитрий Л. ва 43 ёшли Валентин Н.лар қўлга олинди.
Қидирувга эълон қилинган Камилов Алексей Турсунбаевич ва Шамов Дмитрий Вячеславович қўлга олинди.