ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Россия Соғлиқни сақлаш вазирлиги коронавирусга қарши вакциналар AstraZeneca ва "Спутник Лайт"ни биргаликдан синовдан ўтказишга рухсат берди, РИА Новости хабарига асосан.
"AZD1222 ва rAd26-S препаратларининг хавфсизлик ва иммуногенликни аниқлаш мақсадида ўтказиладиган оддий рандамлаштирилган I/II босқич синовлари. Қўлланиш схемаси: катта ёшдаги кишиларда “гетеролигик прайм-буст”, - дейилган хабарда.
Синовда 150 нафар пициентлар иштирок этади.Синов 2022 йилнинг 2 мартида якунланади.
Гамалея маркази, AstraZeneca, РФПИ ва "Р-Фарм" компаниялари 2020 йилнинг 21 декабрида ўзаро англашув меморандуми имзолаган эди. Унга мувофиқ "Спутник V" вакцинасининг бир компоненти ва AstraZeneca ва Оксфорд университети томонидан ишлаб чиқилган AZD1222 вакцинасининг бир компонентини биргаликда синовдан ўтказиш белгиланган.