ТОШКЕНТ, 27 июл — Sputnik. Америка давлат қарзи пандемия даврида ЯИМ ҳажмидан ошиб кетди. Молия вазирлиги дефолт хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Иқтисодий ҳалокат содир бўлмасдан олдин Конгресс дарҳол бирор чора кўриши керак. Давлат қарзини яна ошириш учун тегишли қонун қабул қилиниши керак, акс ҳолда кузда олдинги қарзларга хизмат кўрсатиш билан муаммолар келиб чиқиши мумкин. Лекин АҚШ кредиторлари унинг тўлов қобилиятига шубҳа қила бошласа нима бўлади?
Улкан қарз
АҚШ 2008 йил иқтисодий инқироздан сўнг доимий равишда давлат қарзини ошириб келмоқда. Обама даврида давлат қарши 9 триллион долларга ошган бўлса Трамп даврида яна 7 триллионга ошди. 2018 йилда давлат қарзи ЯИМнинг 78%ини ташкил қилган эди. Ўшанда Жаҳон банки буни хавфли деб атаган эди.
Иқтисодий прогнозларга кўра, АҚШ давлат қарзи 10 йилдан сўнг ЯИМ ҳажмидан ошиб кетиши керак эди. Лекин пандемия ва уй хўжаликларни қўллаб-қувватлашга қилинган улкан харажатлар туфайли бу - анча илгари содир бўлди. Мустақил экспертлар хулосасига кўра, АҚШ ҳукумати 2020 йилда иқтисодга салкам 9 триллион доллар пул “қуйишган”. Натижада давлат қарзи ЯИМдан ошиб кетди.
Март ойининг охирида – 28 трлн., ЯИМнинг 101%ни ташкил қилди ва ўсишда давом этмоқда. Айни дамда унинг миқдори – 28,5 трлн. Бундай улкан қарз АҚШ тарихида фақат бир маротаба – Иккинчи жаҳон урушидан сўнг ҳосил бўлган эди. 1946 йилда АҚШ қарзи ЯИМнинг 106%ини ташкил қилган эди.
Чексиз қарз
АҚШ қарзи биринчи бор юқор “чегарасига тақалаётгани йўқ”. 2008 йилги инқироздан сўнг давлат қарзи чегараси доимий равишда ошириб келинмоқда.
2019 йилда Трамп 2021 йилнинг 31 июлига қадар давлат қарзини чекланмаган миқдорла ошириш ҳақида қонун қабул қилган эди. Июль охирида қарзни ошириш тўхтатилади. Молия вазирлиги облигациялар сота олмайди.
Лекин пандемия харажатлари туфайли Вашингтон бюджетида улкан “туйнук” пайдо бўлган. 2020 йилда бюджет дефицити 3 бараварга ошиб 3,1 трлн. Долларни ташкил қилди. Барча “коронавирус” харажатлари ҳисобга олингандан сўнг сумма - 4 миллион бўлади. Қарзни қоплаш учун эса яна облигация чиқариш керак бўлади.
Фавқулодда чоралар
Шундай қилиб, Вашингтонда иккита йўл бор: 31 июлга қадар биринчиси давлат қарзи чегарасини ошириш ёки қарз олишга қўйилган чеклов муддатини тўхтатиб туриш. Акс ҳолда иқтисодга “тиклаб бўлмас” зарар етказилади ва мамлакатни дефолт кутмоқда, дейди АҚШ молия вазири Жанет Йеллен.
Молия вазирлиги “қўшимча фавқулодда чоралар” кўриши керак бўлади, лекин давлат ғазнасининг бундай чоралар қўллаш имконияти жиддий чекланган.
“Бу ерда бир қатор факторлар туфайли, жумладан тўловларни прогноз қилиш ва бир неча ойлик ҳукумат тушумларини прогноз қилиш муаммолари каби жиддий ноаниқликлар бор”, - деди вазирю
“Лекин янги молиявий йил – 1 октябрга қадар давлат қарзи чегараси оширилмаса, қарзларга хизмат кўрсатиш имкониятига путр етказилади. Хусусан, шу куннинг ўзида Давлат Ғазнаси харажатларини 150 миллиард долларга камайтириши керак бўлади.
Хулоса шуки, молия вазири давлат қарзини яна рекорд даражасига қадар оширишга ҳаракат қилмоқда. Лекин Конргессда буни ҳамма қўллаб-қувватлаётгани йўқ. Демократлар қарз чегарасини ошириш тарафдори. Республикачилар эса Байдендан ҳукумат харажатларни ва улкан давлат қарзини камайтириш чорасини топишни сўрашмоқда.
Бу яхшиликка олиб келмайди
АҚШ, яна бир бор қарз миқдорини оширса керак. Иқтисодчилар эса АҚШ дефолтини – дунё тугаши билан тенглаштиришмоқда.
“Америкаликлар олдин ҳеч қачон бунга йўқ қўйишмас эди. Бу жудла хавфли ҳодиса бўлади”, - дейди Майкл Фероли JPMorganнинг АҚШ бўича бош иқтисодчиси.
Фақат дефолт бўлиши мумкин деган ғоянинг ўзи ҳамс бозорларда ваҳима пайдо қилиши мумкин. Лекин ҳеч нарса қилмаса Ғазна нафақат давлат қимматли қоғозларини балким маҳаллий ҳукуматлар қимматли қоғоздарини қмааммаҳам сота олмай қолади. Ушбу чоралар эса мавжуд қарзларга хизмат кўрсатиш учун керак.
2011 йилда вакиллар палатаси давлат қарзи миқдорини оширишга таъқиқ қўйганда, Standard & Poor’s халқаро агентлиги тарихда илк бор АҚШнинг суверен кредит рейтингини пасайтирган эди. Шундан сўнг фонд бозори қулаб тушишига оз қолган эди S&P 500 индекси вакиллар ўзаро келишиб янги қонун қабул қилганига қадар беш кун тўхтовсиз пастга шўнғиган эди.
CNBCмаълум қилишига кўра, кредиторларда давлатнинг ўз қарзларини қайтариш имкониятга шубҳа пайдо бўлса, улар Вашингтондан янада юқорироқ фоиз талаб қилишлари мумкин. Бу эса ўз навбатида домино эффектига олиб келиши ва барча кредитлар фоизи ўсиши содир бўлиши мумкин- автокредитлардан корпоратив қарзларгача.
Ушбу ҳодиса ҳеч бир жараёнга барқарорлик олиб келмайди. “Молиявий инқироз кучаяди, иш ўринлари ва америкаликларнинг жамғармалари хавф остида қолади. Буларнинг барчаси биз ҳали пандемиядан сўнг тикланиб олмаган вақтда”, - дейди Жанетт Йеллен.
Кредиторлар сўнгии вақтларда АҚШ ҳукуматининг тўлаш қобилиятини тобора тез-тез шубҳа остига қўйишмоқда. Бироз олдин америкалик миллиардерлардан бири, дунёдаги энг йирик хэдж-фонди Bridgewater Associates асосчиси Рэй Далио уч каррали дефицит - бюджет, савдо баланси ва жорий операциялар дефицити келтириб чиқариши мумкинлигини ва бу хорижий инвесторларни бутунлай қўрқитиб юбориши ва бу эса оқибатда облигациялар даромадларининг ошиши ва долларнинг кескин қулашига олиб келиши мумкин. Бу эса ҳақиқий молиявий инқироз бўлади. Унинг масштаби нафақат 2008 йилдаги кризис балким 1930 йиллардаги “Буюк депрессияга” тенг бўлиши мумкин.