Зайнаб Дайибекова чорак финалда венгриялик рақибасига мағлуб бўлди

Зайнаб Дайибекова чорак финалда венгриялик рақибасига мағлуб бўлди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Қиличбоз Зайнаб Дайибекова чорак финалда венгриялик рақибаси Анна Мартонга 11:15 ҳисобида имкониятни бой берди.
Чика Аоки из Японии в бою против Зайнаб Дайибековой из Узбекистана на олимпийских играх в Токио
Зайнаб Дайибекова учинчи жангида кореялик рақиби устидан 15:12 ҳисобида ғалабага эришди ва чорак финалга йўл олганди. Бунгача Япония ва Хитой вакиллари мағлуб этилганди.
Анна Мартон Олимпия ўйинларида тўртинчи рақам остида сараланганди. У мусобақада кутилганидан яхши иштирок этди ва кучли саккиз нафар спортчи орасидан ўрин олди.