Россия "Қиёмат куни самолёти"ни яратишни бошлади

Самолётлар мамлакат олий раҳбарияни эвакуацияси ва ер усти ҳамда спутник инфратузилмаси йўқ қилинган тақдирда қўшинларни бошқариш учун керак.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл - Sputnik. Воронежда кенг корпусли Ил-96-400М базасида ядро уруши бошланганда қўшинларни бошқарувчи самолёт яратилиши бошланди, деб хабар бермоқда РИА Новости ҳарбий-саноат мажмуасидаги манбасига асосланиб.
Бу сингари "Қиёмат куни самолётлари" Ил-86 йўловчи самолётлари базасида ишлаб чиқилган Ил-80 самолётларининг ўрнини босиши белгиланган.
Россия нега “Қиёмат куни самолётлари”ни янгиламоқда
Янги Ил-96-400М лайнерларининг парвоз масофаси олдинги версияга қараганда икки баробар ортади. Қўшинлар жами иккита шундай ҳаво қўмондонлик пунктига эга бўладилар. Лойиҳа "Звено-3С" деб номланган.
Самолёт радио мажмуаси буйруқларни олти минг километр радиусдаги ер усти ва сувости ишга тушириш установкаларига етказиш имконига эга бўлади.
Самолётлар мамлакат олий раҳбарияни эвакуацияси ва ер усти ҳамда спутник инфратузилмаси йўқ қилинган тақдирда қўшинларни бошқариш учун керак.