Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович ярим финалга чиқди

Ярим финалда Никита Рафалович иорданиялик Солиҳ Эл Шарабати билан куч синашади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Никита Рафалович ярим финалга чиқди.
Никита Рафалович икки карра жаҳон чемпиони, озарбайжонлик Милад Беиги Харчеганини 12:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб, Олимпия ўйинларининг ярим финалга йўл олди.
Ёрқин ғалаба: таэквондочи Улуғбек Рашитов олтин медални қўлга киритди
Никита Рафалович Олимпиада финалига чиқиш учун иорданиялик Солиҳ Эл Шарабатига қарши баҳс юритади. Бу спортлар ҳозирга қадар 3 марта тўқнаш келишган. Рафалович учала баҳсда ҳам ғолиб бўлган.