ТОШКЕНТ, 26 июл — Sputnik. Жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси Акмал Эргашов 38 ёшида вафот этди.
Маълум қилинишича, у аввал коронавирусга, кейинчалик эса пневмонияга чалиниб, вафот этди.
Акмал Эргашов 2007-2015 йилларда Олий судда фаолият юритган. 2015 йилдан буён эса жиноят ишлари бўйича Шайхонтоҳур туман суди судьяси лавозимида ишлаб келган.