ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик таэквондочи Улуғбек Рашитов британиялик рақиби Брэдли Синденни мағлуб этиб, Токио Олимпиадасида Ўзбекистонга илк олтин медални тақдим этди.
Улугбек Рашитов - олимпийский чемпион Узбекистана
© Пресс-служба НОК Узбекистана
Рашитов рақибини уч раунд якунига кўр 32:29 ҳисобида ғалаба қозонди ва Ўзбекистон тарихида таэквондо бўйича Олимпиада чемпиони бўлган илк спортчи сифатида тарихга кирди.
Улуғбек Рашитов 2002 йил 23 март куни Тошкент шаҳрида туғилган.
2008 йилдан таэквондо билан шуғулланади. Биринчи мураббийи Павел Хан. Ҳозир ҳам ушбу мураббий қўл остида шуғулланади.
Улуғбек 2014 йил кадетлар ўртасида мамлакат чемпионатида ғалаба қозонди ва ушбу тоифада терма жамоа таркибига қабул қилинди. 2017 йилдан халқаро майдондаги муваффақиятлари бошланди.
Рашитов май ойида Иорданияда ўтган лицензион турнир орқали -68 кг вазн тоифасида Токио-2020 Олимпия ўйинлари йўлланмасига эга бўлганди.