Тошкент чегаралари ўзгариши кутилмоқда

Сергели, Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Халқ депутатлари Тошкент шаҳар кенгашининг 2021 йил 23 июль қарори билан Тошкент шаҳрининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари ҳудудига Тошкент вилоятининг Зангиота, Қибрай, Юқори Чирчиқ ва Ўртачирчиқ туманларидан 7,8 минг гектардан кўпроқ ер майдонлари қўшиб берилмоқда. Шу билан бирга, Сергели ва Бектемир туманларидан 171,3 гектар ер майдони Тошкент вилоятига ўтказилади.
Барча туманларда юридик хизмат кўрсатиш марказлари ташкил этилади
- Сергели тумани таркибига Зангиота туманидан 1827,1 гектар;

- Бектемир тумани таркибига Юқори Чирчиқ туманидан 490 гектар ва Ўрта Чирчиқ туманидан 1134,2 гектар;

- Мирзо Улуғбек тумани таркибига Қибрай туманидан 2294,6 гектар;

- Яшнобод тумани таркибига Қибрай туманидан 2107,4 гектар ер майдони қўшилади.

Бундан ташқари:

- Сергели туманидан 33,8 гектар ер майдони Зангиота тумани;

- Бектемир туманидан 137,5 гектар ер майдони Юқори Чирчиқ тумани таркибига ўтказилади.

Эндиликда Тошкент шаҳар ҳокимлигининг Сергели, Бектемир, Мирзо Улуғбек ва Яшнобод туманлари чегараларини ўзгартириш тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига илтимоснома киритилиши кутилмоқда.