Тожикистон кўмир конида портлаш юз берди

Тожикистон кўмир конида портлаш юз берди – бир киши ҳалок бўлди, 8 киши жароҳатланди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Тожикистон кўмир конида портлаш юз берди.
Тожикистондаги кўмир конида юз берган портлаш натижасида бир киши ҳалок бўлди, саккиз киши жароҳат олди.
Россия БМП-2Мни Тожикистондаги ҳарбий базага жўнатди - видео
Исфарадаги Шўраб конида портлашга газ сирқиб чиқиши сабаб бўлди. Жойда ўт ўчирувчи ва қутқарувчилар гуруҳи ишламоқда.
Шўроб кони - Тожикистон шимолидаги энг йирик кўмир конларидан бири. Туркистон тоғ тизмасининг этагида жойлашган.
Унинг кўмиридан асосан таълим ва тиббиёт муассасалари фойдаланади.