ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Афсонавий Оксана Чусовитина (8 та Олимпиадада иштирок этган) фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
Гимнастка Оксана Чусовитина прощается со спортом после восьмой Олимпиады в карьере
У анча олдин Токио-2020 олимпиадаси фаолиятидаги сўнгги мусобақа бўлиши ва уни муносиб тарзда якунлаш учун астойдил ҳаракат қилаётганлигини таъкидлаган эди.
Унинг ҳисобида - 1992 йил Барселона ўйинлардаги олтин ва 2008 йил Пекин ўйинларидаги кумуш медаллари.
Чусовитинанинг Олимпиададаги сўнгги чиқиши:
Бугун Токио-2020 олимпиадасининг спорт гимнастикаси бўйича аёллар ўртасида саралаш баҳсларида Чусовитина 11 ўринни эгаллади ва финал йўлланмасини қўлга кирита олмади.
Сухандон бу Оксана учун катта спортдаги сўнгги старт бўлганини эълон қилган чоғда эса бутун зал ўрнидан туриб, олқишлар билан кузатиб қолди.