Миробод туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди

Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасидаги кўп қаватли уй том қисмининг 80 кв.м майдонида ёнғин ҳодисаси юзага келди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 25 июл — Sputnik. Миробод туманидаги кўп қаватли уйда ёнғин юз берди, деб хабар қилди ФВВ матбуот хизмати.
25 июль куни соат 13:48да Тошкент шаҳар Миробод тумани Тарас Шевченко кўчасидаги кўп қаватли уй том қисмининг 80 кв.м майдонида ёнғин ҳодисаси юзага келди.
“Шўртаннефт” заводида ёнғин: бир ишчи ҳалок бўлди
Воқеа жойига ФВВ ва Тошкент шаҳар ФВБ раҳбарияти вакиллари чиққан. Ёнғин-қутқарувчилар воқеа жойига соат 14:12 да етиб бориб, ёнғин соат 14:29 да ўчирилган. Ёнғиндан томнинг 620 кв.м майдони сақлаб қолинган. Офатни бартараф этишга 5 та ёнғин-қутқарув экипажи, 2 та автонарвон жалб этилган.
Ҳодиса оқибатида ҳалок бўлган ва жабрланганлар йўқ.
Ҳозирда ёнғин сабаби ва кўрилган моддий зарар миқдори аниқланмоқда.