ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон ва Хитой ҳаммуалифлигида яратилган ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқариш Ўзбекистонда йўлга қўйилиши мумкин, деб хабар қилмоқда Инновациялар вазирлиги.
Ушбу мақсадда Ўзбекистон Инновацион ривожланиш вазирлиги ва Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги таклифига биноан Хитойнинг “Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutical” компанияси делегацияси 23 июль Тошкентга етиб келди. Делегация Хитой компанияси бош муҳандиси Ванг ЗиЖун, Экспорт бўлими бошлиғи Чен Фангву ҳамда Чу Йингжин ва Ли Жифяо каби мутахассислардан иборат.
Ташриф давомида Ўзбекистонда ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш имкониятлари баҳоланади ва ушбу борада музокаралар олиб борилади.
Маълумот учун, ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси яратиш ташаббускори ва координатори Хитой Фандар академиясидир. Вакцина дастлаб Хитойа ишлаб чиқарилган ва у ерда унинг биринчи ва иккинчи босқич синовлари бўлиб ўтган. Вакцинанинг учинчи босқич синовларида Ўзбекистон бевосита иштирок этгани сабабли - ҳаммуаллиф сифатида эътироф этилган.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кун ҳолатига Ўзбекистонга 9,5 миллион доза вакцина олиб келинган ва унинг аксариятини ZF-UZ-VAC2001 вакцинаси ташкил қилади.