Сурхондарёда аҳолига 25та сув ташиш машинаси топширилди

Ўзбекистонда 2030 йилга қадар 100% аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – стратегик ривожланиш дастурига киритилган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Сурхондарё вилоятининг ичимлик суви билан таъминланмаган ҳудудларид аҳолисига махсус автомобиллар топширилди, деб хабар қилмоқда “Ўзсувтаъминот” АЖ матбуот хизмати.

Сурхондарё вилоятининг ичимлик суви етиб бормаган ҳудудларида истиқомат қилувчи фуқароларни вақтинчалик ичимлик суви билан таъминлаш мақсадида Хитойдан олиб келинган 25 та "SHACMAN" русумли махсус автомашиналарининг аҳолига тантанали топшириш маросими бўлиб ўтди, - дейилган хабарда.

Маросимда “Ўзсувтаъминот” АЖ бошқаруви раиси Соҳиб Саифназаров, Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазири ўринбосари Ботир Парпиев ва Сурхондарё вилоят ҳокими Тўра Боболовлар иштирок этишди.
В Сурхандарью привезли 25 автоцистерн для доставки воды населению
Эслатиб ўтамиз, 2030 йилга қадар 100% аҳолини тоза ичимлик суви билан таъминлаш – Ўзбекистоннинг стратегик ривожланиш дастурига киритилган масалалардан биридир. Ушбу мақсадга эришиш учун Республикада режали ишлар босқичма-босқич амалга оширилмоқда.
В Сурхандарью привезли 25 автоцистерн для доставки воды населению