Август бошида Америкадан яна 3 млн доза вакцина олиб келинади - президент

Пандемия оғир келди, шифохоналаримиз тўлиб кетган. Бир вақтлар уларни ёпган эдик, деди Шавкат Мирзиёев.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 24 июл – Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев аҳолини бефарқ бўлмаслика ва эмланишга жиддий муносабат билан ёндашишга чақирди.
"Фурсатдан фойдаланиб халқимизга мурожаат қилмоқчиман. Нуронийларимизга, фарзандларимизга, ҳаммага. Пандемия ўзининг нималарга қодир эканини кўрсатмоқда. Бу кўринмас душман биз билан жуда қаттиқ кураш олиб бормоқда. Шунинг учун вакцинация, вакцинация ва яна бир марта вакцинация. Биз жуда катта машаққатлар билан бу вакциаларни олиб келмоқдамиз.

4 август куни яна 3 млн доза Америкадан келадиган бўлди. Бугун Республикада 2,5 млн доза вакцина бор, лекин одамларимиз бу вакцинага ишонмаяпти. Бу эса орамизда жуда катта йўқотишларга олиб келмоқда.

Бефарқ бўлмайлик, интизомли бўлайлик. Орамизда кўринмас душман юрибди. Бу йил пандемия оғир келди. Бир вақтлар уларни ёпган шифохоналаримиз яна тўлиб кетган. Уни қачон тугашини ҳам ҳеч ким билмайди", - деди Шавкат Мирзиёев.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистондан 1 апрелдан оммавий вакцинация бошланган. Фуқаролар Хитойинг Anhui Zhifei Longcom Biopharmaceutica, Россиянинг "Спутник V" ёки AstraZeneca вакциналари ёрдамида эмланмоқда.Биринчи навбатда касаллик хавфли бўлган кекса ёшли фуқаролар эмланган бўлса, ҳозир 18 ёшдан юқори бўлган барча фуқаролар ёппасига эмланмоқда.