ТОШКЕНТ, 23 июл — Sputnik. Ўзбекистон Олимпия терма жамоасиXXXII ёзги Олимпия ўйинлари очилиш маросимида муваффақиятли иштирок этди, деб хабар қилмоқда МОҚ.
Маросимда Ўзбекистон жамоаси Украинадан сўнг стадионга чиқишди. Байроқдорлар Баҳодир Жалолов ва Нигора Турсунқулова.
Маълумот учун Токио Олимпиадасида Ўзбекистондан 68 нафар спортчи спортнинг 17 тури бўйича иштирок этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, бу сафарли Олимпия ўйинлари очилиш маросими пандемия туфайли томошабинларсиз кечмоқда. Лекин Олимпиада ташкилотчилари ўриндиқларда юзида кулгу акс этган қоғоздан ясалган мухлисларни жойлаштириб чиқишган. Ундан ташқари, ташкилотчилар мусобақалар вақтида ҳар бир давлат спортчилари учун уларнинг мухлислари овозларига хос бўлган аудио ёзувларини эшиттиришни ваъда беришган.