ТОШКЕНТ, 23 июл – Sputnik. Бугун Ўзбекистонда президент сайлов кампанияси расман бошланди. Бу ҳақида Марказий сайлов комиссиясининг Симпозиумлар саройида бўлиб ўтган мажлисида хабар қилинди, Sputnik мухбирига асосан.
“2021 йил 23 июл куни Ўзбекистон Республикаси Марказий сайлов комиссиясининг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Унда йирик сиёсий жараён Ўзбекистон президенти сайловига старт берилди”, - дейилган хабарда.
Бу сафарги президент сайловлари, умумжаҳон миқёсида қабул қилинган халқаро стандартларга мос келувчи, янги миллий сайлов қонунчилиги ҳамда демократия ва очиқлик тамойиллари асосида бўлиб ўтади, деди МСК раиси Зайниддик Низамходжаев.
Президент сайловларига тайёргарлик кўриш ва уларни ўтказиш жараёнини сиёсий партия вакиллари, фуқаролар ўз-ўзини бошқариш органлари, халқаро ташкилоат ва хорижий давлат вакиллари ҳамда маҳаллий ва хорижий журналистлар кузатиб боришади.
Мажлисда, шунингдек, Марказий сайлов комиссиясининг матбуот маркази ҳамда ҳудудий бўлинмалари ташкил қилиниши эълон қилинди ҳамда мазкур Марказнинг низоми тасдиқланди.
Предвыборная кампания президента Узбекистана началась
© Sputnik / Дильшода Рахматова
Матбуот маркази Тошкент шаҳар Навоий кўчаси 1-уйда Маърифат маркази ва Симпозиумлар биносида жойлашади. Бу ерда журналистлар, ҳуқуқшунослар, таржимонлар, экспертлар ва бошқа мутахассислардан иборат 7та гуруҳ фаолият олиб боради. Шунингдек, марказ “Saylov 2021” веб сайтини юритилишини таъминлайди.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг 117-моддасига киритилган ўзгаришга мувофиқ президенти сайлови 2021 йилнинг 24 октябида бўлиб ўтади. Ўзбекистонда олдинги президент сайлови 2016 йилнинг 4 декабрида бўлиб ўтган эди.
Дворец Симпозиумов
© Sputnik / Дильшода Рахматова