ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Афғонистон борасида Россия Ўзбекистон билан фаол мулоқотда бўлиб турибди ва кера бўлганда ёрдам беришга тайёр, деди Россия ташқи ишлар вазири ўринбосари Андрей Руденко.
Унинг сўзларига кўра Афғонистон ичидаги вазият қўшниларни ҳам хавотирга солмасдан қўймайди. Ушбу вазият Марказий Осиё давлатларига қандай таъсир қилиши мумкин?
"Шу сабабли ҳам биз ўзбекистонлик ҳамкасабаларимиз билан доимий алоқада бўлиб турибмиз. Афғонистон билан чегарадош бўлган Ўзбекистон бизнинг иттифоқчи ва стратегик ҳамкоримиздир. Вазият тақозо этганда ва Ўзбекистон раҳбариятининг мурожаатига асосан, биз дўстларимизга ёрдам кўрсатишга тайёрмиз”, - деди Руденко.
Афғонситонда вазият хавотирли бўлиб қолмоқда. АҚШ қўшинлари олиб чиқилганидан сўнг Толибон* қишлоқ ҳудудларда кўп жойларни эгаллаб олди ва йирик шаҳарларга ҳужум бошлади.
Россия ТИВи хабарига кўра, Толибон Тожикистон билан чегарани деярли эгаллаб олган. Ушбу муносабат билан Россия чегарани мустаҳкамлаш борасида ўз ёрдамини таклиф қилган. Ҳамкорлик ҳам икки томонлама ҳам КХШТ доирасида амалга оширилмоқда.
“Айни дамда тожик-афғон чегарасида Россия томонидан беғараз равишда чегара заставаси қурилиши тўғрисида шартнома имзоланмоқда”, - деди Руденко.
Россия ТИВ баёнотида Тожикистонга қарши зўравонликка йўл қўймаслик учун барча чораларни кўришишни маълум қилди.
Эслатиб ўтамиз, сўнгги ой давомида Тожикистондаги Россия 201 ҳарбий базаси аскарлари ҳамда Россия-Ўзбекистон махсус бўлинмалари иштирокида бир неча ўқув-машқлари бўлиб ўтди.
* — Россия ва бошқа давлатларда таъқиқланган террорчи ташкилот