Россия БМП-2Мни Тожикистондаги ҳарбий базага жўнатди - видео

Россия БМП-2Мни Тожикистондаги ҳарбий базага жўнатди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Россия БМП-2Мни Тожикистондаги ҳарбий базага жўнатди.
Ҳарбий техника 5-10 август кунлари Афғонистон билан чегарадан 20 км узоқлик жойлашган “Ҳарб-Майдон” полигонида бўлиб ўтадиган Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма машғулотларида фойдаланилади.
Бундан аввал Афғонистон билан чегара яқинидаги Тожикистоннинг Хатлон вилояти полигонида Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон қўшма ҳарбий машғулотлари бўлиб ўтиши ҳақида хабар берилганди.
Россия, Ўзбекистон ва Тожикистон афғон чегараси яқинида ҳарбий машқ ўтказади
Машғулотларда Қирғизистондаги Россия базаларининг ҳаво гуруҳлари, шунингдек, Тожикистонда жойлашган 201-ҳарбий база таркибидаги С-300 ҳаво ҳужумидан мудофаа тизимлари жалб қилинади.
Август-сентябр ойларида кенг кўламли маневрлар режалаштирилган, кейин эса қўшинлар “Тинчлик миссияси 2021” қўшма маневрларида қатнашадилар. Августда Сурхондарё вилоятида ҳарбий машқлар бошланади. Шундан сўнг аскарлар Афғонистон билан чегарада жойлашган Термиз полигонига кўчиб ўтади.
Сентябрда машғулотлар Қирғизистондаги “Эдельвейс” ўқув марказида бўлиб ўтади.