ТОШКЕНТ, 22 июл — Sputnik. Ўзбекистонлик 16 яшар Нодирбек Абдусатторов голландиялик таниқли гроссмейстер Аниш Гири устидан 3:1 ҳисоби билан ғалаба қозониб, кейинги босқичга йўл олди.
Нодирбек халқаро рейтингда 127-ўринни эгаллаган бўлса, унинг рақиби, FIDE Жаҳон кубоги турнирининг асосий фаворитларидан бири Аниш бу рейтингда нақ 8-ўринда эди.
Эслатиб ўтамиз, 2018 йилда Санкт-Петербург шаҳрида шахматнинг блиц ва рапид йўналишлари бўйича жаҳон чемпионатида қатнашаётган 16 ёшли Шамсиддин Воҳидов рапид йўналишидаги баҳсларнинг иккинчи раундида амалдаги жаҳон чемпиони, Магнус Карлсенни мағлубиятга учратганди.