ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Ўзбекистон боксчилари Риодаги етакчиликни ҳимоя қилишга шай, деб хабар қилмоқда Миллий Олимпия қўмитаси.
"Токиода ҳам барча “Ўзбек йўлбарслари”дан камида Рио-2016 Олимпия ўйинларида қайд этилган натижаларнинг такрорланишини кутишмоқда. Марат Қурбонов бошчилигидаги жамоамиз Янги Ўзбекистон учун янги ғалабаларни тақдим этишга шай турибди", - дейилган хабарда.
Бокс бўйича Ўзбекистон терма жамоаси Токиода сўнгги ўқув-машғулот йиғинини якунлаб Олимпия шаҳарчасига келиб жойлашишди. Эртага (22 июль) бокс баҳсларига қуръа ташлаш маросими бўлиб ўтади ва Ўзбекистон боксчиларининг рақиблари номи маълум бўлади.
Эслатиб ўтамиз, Токио-2020 Олимпиадасида иштирок этиш учун Ўзбекистон бокс бўйича жами 11та йўлланма - 8 та эркак ва 3 та аёллар вазнида қўлга киритган. Дунё бўйича фақат 3 жамоада 11 нафардан боксчилар билан иштирок этмоқда.
Сборная Узбекистана по боксу разместилась в Олимпийской деревне
© Пресс-служба НОК Узбекистана