Эмланган одам бошқаларга ковидни юқтириши мумкинми - эпидемиолог жавоби

Қурбоновнинг таъкидлашича, вакцина олганлар касаллик ташувчиси бўлмайди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Коронавирусга қарши эмланган одам вакцина олмаганларга қанчалик хавф туғдиради? Вакцина олганлар вирус ташувчиси бўлиши мумкинми? Sputnik Ўзбекистон мухбири ушбу савол билан Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати бошлиғи бошлиғи ўринбосари, тиббиёт фанлари номзоди Ботир Қурбоновга мурожаат қилди.
ССВ аҳолининг аксарият қатламини мажбурий вакцинация қилиш ҳақида қарор қабул қилди
Қурбоновнинг сўзларига кўра, Ўзбекистонда вакцинация жараёнларига бугунги кунда алоҳида эътибор берилган бўлиб, мамлакатда вакцинация жараёни 1 апрелдан бошланган бўлса, ҳозиргача касалланганлар орасида вакцина олган-ташувчилар ёки бўлмаса вакцина олгандан сўнг дарҳол касал бўлиб қолганлар мавжуд эмас.
"Одам вакцина олганидан кейин ташувчига айланмайди. Лекин вакцина олгандан кейин касалланганлар бор, бу тўғри. Бундайларнинг асосий қисми вакцина жараёнларини тўлиқ ўтамаган – яъни ZF-UZ-VAC2001 вакцинасини учта дозада ҳар 28 кун оралиғида қабул қилиш кўрсатилган бўлса, бугунги кунгача касаллик қайд этилиб, касалхонага тушганларнинг аксарияти биринчи ва иккинчи дозасини олишга улгурган беморлардир. Бунда вакцина олмаганлар анча олдин инфекцияни юқтириб, сўнгра вакцина олганларга ҳам касаллик ўтганлиги кузатилмоқда", - дея тушунтирди эпидемиолог.
Қурбоновнинг таъкидлаб айтишича, вакцина олганлар касаллик ташувчиси бўлмайди.
"Шу боис, эмланганлар бошқаларга касалликни юқтирмоқда, деган тушунчадан жуда ҳам йироқ бўлишимиз керак. Эмланмаганлар эмланганлар учун хавф туғдириши эҳтимоли эса юқори. Шу боис барчага ижтимоий масофани сақлаш ва ниқоб режимига амал қилишни тавсия этиб қоламан", - деди Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати вакили.