Антирекорд: Ўзбекистонда бир суткада 719 кишида коронавирус аниқланди

Касалликдан соғайганлар жами 116 755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 22 июл - Sputnik. Кеча Ўзбекистонда коронавирус аниқланганлар сони 719 нафарга, пневмония қайд этилганлар сони эса 492 нафарга етди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 21 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 122 048 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистонга яна бир миллион доза вакцина олиб келинди
Янги касалланиш ҳолатларининг: 71 нафари Қорақалпоғистон Республикасида, 20 нафари Андижон вилоятида, 13 нафари Бухоро вилоятида, 81 нафари Жиззах вилоятида, 21 нафари Қашқадарё вилоятида, 16 нафари Навоий вилоятида, 31 нафари Наманган вилоятида, 78 нафари Самарқанд вилоятида, 22 нафари Сирдарё вилоятида, 81 нафари Сурхондарё вилоятида, 71 нафари Фарғона вилоятида, 13 нафари Хоразм вилоятида, 83 нафари Тошкент вилоятида, 118 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Касалликдан соғайганлар жами 116 755 (+746) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.
️Шунингдек, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 814 нафарни ташкил қилди.