Ўзбекистонга янги “Afrosiyob” поезди олиб келинмоқда

Янги “Afrosiyob” поезди Россиядан Ўзбекистонга олиб келинмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Куни кеча “AFROSIYOB” поезди Санкт-Петербург шаҳридан Ўзбекистонга қараб йўлга чиқди.
Ўтган ойининг охирида Испаниянинг Бильбао портидан 2 та локомотив ва 11 та вагон, шунингдек, алоҳида яна 4 та вагон ортилган кема июлнинг биринчи ўн кунлигида Санкт-Петербург портига етиб келганди.
Afrosiyob тезюрар поезди Тошкент-Самарқанд- Бухоро йўналишида доимий қатновни бошлади
“Ўзбекистон темир йўллари” АЖ мутахассислари россиялик ҳамкасблари билан ҳамкорликда поездни республикага олиб келишга ҳозирлади.
Бундан 10 йил илгари 2011 йилда биринчи юқори тезликда ҳаракатланувчи “AFROSIYOB” замонавий поезди республикага олиб келинганди.
Энди бундай поездлар сони бештага етади.