ТОШКЕНТ, 21 июл — Sputnik. Гидрометеорология хизмати маркази берган маълумотга кўра, жорий йилнинг 21-23 июль кунлари республиканинг тоғолди ва тоғли ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, СЕЛ КЕЛИШ ХАВФИ МАВЖУД.
"Тоғ ва тоғолди ҳудудларида яшовчи аҳоли диққатига! Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг "10-50" қисқа рақамига мурожаат этишингизни сўраймиз”, - дейилган ФВВ хабарида.
Куни кеча кучли ёғингарчилик оқибатида Наманган ва Андижонда сел келиш ва сув босиш ҳолатлари кузатилди.