ТОШКЕНТ, 20 июл — Sputnik. Халқаро Олимпия қўмитаси 127 йил олдин тасдиқланган Олимпия ўринлари шиори “Тезроқ, юқорироқ ва кучлироқ” шиорини ўзгартирди.
Олимпия ўйинлари асосчиси Пьер де Кубертен томонидан 1894 йилда жорий этилган Олимпия ўйинлари шиори бундан буён “Тезроқ, юқорироқ ва кучлироқ - биргаликда” деб аталади.
Янги шиорни қабул қилиш ташаббур ХОҚ раиси Томас Бахга тегишли бўлган. Бах ушбу ҳодисани – асрга татигулик деб атади.
Эслатиб ўтамиз, Токиода 2020 йилда бўлиб ўтиши белгиланган Ёзги Олимпия ўйинлари коронавирус пандемияси оқибатдиа 2021 йилнинг 23 июл – 8 август кунларига кўчирилган эди. Олимпиада ўйинларида хориждан 19 мингга яқин спортчилар иштирок этади.
XXXII Ёзги Олимпиада ўйинларининг очилиш маросими 23 июль куни Токиодаги “ОЛимпия” стадионида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Маросим трансляцияси Тошкент вақти билан соат 16:00 да бошланади.