Соатига 8500 км тезликда: Россия гипертовуш ракетасини синовдан ўтказди - видео

"Циркон" гипертовуш ракетаси парвозда 8500 км/соат тезликка эришиб 350 км масофадаги нишонни йўқ қилди.
Sputnik
Россия Баренцово денгизи акваториясида энг янги гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи “Циркон” ракетасини синовдан ўтказди.
Ракета "Адмирал флота Советского Союза Горшков" фрегатидан уичирилди. Парвозда "Циркон" 7 мах ёки 8500 км/соат тезликка эришиб 350 км масофадаги нишонни йўқ қилди.
Эслатиб ўтамиз, бугунги кунда Россия гипертовуш тезлигида ҳаракатланувчи ракеталар билан самолётлар ва сув юзида ҳакатланувчи ҳарбий кемаларни жиҳозлаши мумкин. Келажакда “Циркон” сув ости кемаларига ҳам ўрнатилишиши мумкин.
Энг янги ракетаси синови қандай ўтганини видеолавҳамизда томоша қилинг.