ТОШКЕНТ, 20 июл - Sputnik. Ўзбекистонда бир суткада 658 кишида коронавирус инфекцияси қад этилди, деб хабар бермоқда Соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати.
2021 йил 19 июль ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 120 631 нафарни ташкил этмоқда.
Кеча кун давомида касалликдан соғайганлар жами 115 514 (+649) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 96 фоизни ташкил этмоқда.
Шунингдек, пневмония қайд этилганлар сони эса 465 нафарга етди, 4 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 805 нафарни ташкил қилди.
Шунингдек, ССВ хабарига кўра, Ўзбекистонда шу кунга қадар 1 023 425 нафар фуқаро коронавирусга қарши тўлиқ эмланган.