Толиблар Афғонистонда узоқ муддатли сулҳни эълон қилишдан бош тортмоқда

Толиблар илгарироқ илгари сурган талаблардан чекинишни мутлақо режалаштирмаган
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Толиблар Афғонистон ҳукумати билан музокараларда янги шартлар асносида узоқ муддатли сулҳга рози бўлмайди.
Бу ҳақда РИА Новости мухбирига "Толибон"* ҳаракати бошқармаси ҳузурида Афғонистон бош прокурори Жалолуддин Шинварий маълум қилган.
Толиблар қўяётган шартларга кўра, 7 минг нафар маҳбуслар озод этилиб, БМТ санкция рўйхатидан раҳбарларнинг исмлари ўчирилган тақдирдагина, узоқ муддатли сулҳни амалга ошириш мумкин.
Афғон ҳарбийлари ва “Толибон”* ўртасида жанг акс этган видео пайдо бўлди
"Шу яқин кунларда Афғонистоннинг тинчлик масалалари бўйича вазир ўринбосари 7 минг нафар маҳбус толибларни озодликка чиқариш имконияти йўқлиги ҳақида маълум қилди. Агар бу иш амалга оширилмаса, вақтинчалик ўт очишни тўхтатиш жорий этилишига шубҳам бор", - деган Шинварий.
Толиблар бош прокурори шу билан бир вақтнинг ўзида Дохадаги афғонлараро музокараларни ижобий баҳолади. У мулоқот ижобий натижа беришига умид қилиб қолишини қўшимча қилди.
* РФда таъқиқланган террористик уюшма.