Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев автоҳалокатда ҳалок бўлди

Ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев, деб хабар қилди маҳаллий ОАВлар.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Бугун ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди.

Тошкент вилояти ИИББ матбуот хизмати хабарига кўра, Ўзбекистон ММА ассоциацияси вице-президенти Мурод Хонтўраев автоҳалокатга учраб, вафот этди.

Тошкент вилояти Бўстонлиқ тумани Чорвоқ йўлида “БМW” русумли автомобиль бошқарувни йўқотиш натижасида ЙТҲга учраган.
Автомобиль, в котором находился боец ММА Мурод Хантураев
“Осиё Айиғи” номи билан машҳур бўлган Мурод Хонтўраев 1987 йил 4 июлда Тошкент шаҳрида туғилган. Аралаш яккакураш спортидаги карьерасини 2013 йилда бошлаганди.
2017 йилга қадар Хонтўраев 13 та жанг ўтказиб, улардан 11 тасини ғалаба (ундан 8 таси нокаут) ва 2 тасини мағлубият билан якунлаганди.