Ўзбекистон: 1000дан ортиқ ковид ва пневмония, 5 киши вафот этди

Сутка давомида 585 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 585 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 119 973 нафарни ташкил қилмоқда.
Сентябрга қадар кимлар мажбурий эмланади - Нурмат Отабеков жавоби
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (50), Андижон вилоятида (18), Бухоро вилоятида (15), Жиззах вилоятида (63), Қашқадарё вилоятида (18), Навоий вилоятида (12), Наманган вилоятида (35), Самарқанд вилоятида (56), Сирдарё вилоятида (25), Сурхондарё вилоятида (59), Фарғона вилоятида (42), Хоразм вилоятида (14), Тошкент вилоятида (61), Тошкент шаҳрида (117) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 462 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 114 865 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
Жаҳонгир Ортиқхўжаев коронавирусга қарши эмланди - видео

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 5 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 801 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 189,9 миллиондан ошди, 4,0 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (34,0 млн), Ҳиндистонда (31,1 млн), Бразилияда (19,3 млн).