"Жойинг жаннатда бўлсин, чемпион": Отабек Умаров Мурод Хонтўраев ҳақида

Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Мурод Хонтўраевни хотирлади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 19 июл — Sputnik. Осиё Олимпия Кенгаши вице-президенти Отабек Умаров Мурод Хонтўраевни хотирлади.
Умаров Instagram’да спортчи хотирасига бағишланган сторизни жойлаштирди.
Бугун ўзбекистонлик машҳур ММА юлдузи Мурод Хонтўраев ЙТҲ оқибатида ҳалок бўлди. Тошкент вилояти, Бўстонлиқ тумани ҳудудидан ўтувчи 4R-12 автомобиль йўлининг 68-километрида бир йўналишда ҳаракатланиб кетаётган "Lacetti" ҳамда "BMW X5" русумли автомобиллар иштирокида тўқнашув содир бўлди. Тўқнашув оқибатида "BMW X5" русумли автомобиль йўлдан чиқиб кетиб ағдарилди.