Ўзбекистонлик ишчилар Байкал-Амур темир йўлини модернизация қилишга жалб қилинади

Ўзбекистонликлар дунёдаги энг катта темир йўл магистралидан бирини модернизация қилишга жалб қилинади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Меҳнат мигрантлари Байкал-Амур магистралини кенг кўламли модернизация қилишда қатнашадилар. Бу ҳақда Россия темир йўллари матбуот хизмати хабар қилди.
- темир йўл соҳасида мутахассислик бўйича ўқиган (диплом), ушбу касб бўйича ишлаган ва тегишли тажрибага эга бўлган ва рус тилини биладиган кишилар ишга олинади.
- ишга танлов Беларусь, Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқаролари ўртасида бўлиб ўтади.
- Россия Федерациясига жўнаб кетишдан олдин ишчилар ПЦР-тестидан ўтиши керак.
Фақат ўзбекистонлик мигрантларнинг пул ўтказмалари кўпайди
Айни пайтда Россиянинг турли ҳудудларида "Россия темир йўллари" маълумотлар базасида 158 та бўш иш ўринни мавжуд. Масалан, Амур ва Забайкал вилоятларида темир йўл устасига 141 минг рубл маош таклиф қилинмоқда.
Москвада эса етакчи муҳандис лавозимига мутахассис қидирилмоқда - маоши 123 минг рубл.
Балашихада локомотив бригадалар инструктори – ҳайдовчи керак. Бундай мутахассисга 100 минг рубл ойлик таклиф қилинмоқда.