ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Ўзбекистонда 2021/2022-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига кириш имтиҳонлари очиқ майдонда ўтказилади. Бу ҳақда “Xushnudbek.uz” Telegram-каналида маълум қилинди.
Таъкидланишича, бош вазир Абдулла Арипов раҳбарлигида Республика махсус комиссиясининг кенгайтирилган йиғилиши бўлиб ўтган.
Унда коронавирус тарқалишининг олдини олиш, аҳолининг муайян қатламини оммавий вакцинациялаш ишларини ташкил қилиш каби масалалар муҳокама қилинди.
Жумладан, йиғилишда 2021 йилги тест синовларини август ойида очиқ майдонларда (стадионлар, хиёбонлар) ўтказиш ҳақида қарор қабул қилинди.