ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. 21 июнь куни соат 00:20 ларда Тошкентнинг Чилонзор туманида 20 ёшли келин кўп қаватли уйнинг 9-қаватидан тушиб кетиб, вафот этганди.
Марҳуманинг онаси қизи ўзини уйнинг 9-қаватидан ташламаганини айтиб, бунга куёви ва қудасини сабабчи қилиб кўрсатди, деб хабар қилди Uznews нашри.
“Марҳума Эъзоза Озодованинг онаси қизи ўзини ташламаганини айтди. Унга кўра, ҳолат наркотик моддалар истеъмол қилувчи куёви ва аёл қудасининг мунтазам таҳқирлаб келиши оқибатида юз берганини, у қайсидир сирни билгани учун ўлдирилганини иддао қилди,” – деб ёзилган хабарда.
Бош прокуратура матбуот хизмати хабарига кўра, ҳозирда ҳолат бўйича Чилонзор тумани прокуратураси томонидан суриштирув ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Суриштирув давомида видеоёзувда кўрсатилган важлар ҳам ўрганиб чиқилиши таъминланади.