ТОШКЕНТ, 18 июл — Sputnik. Афғонистон Мудофаа вазирлиги ўз аскарлари “Толибон”* жангарилари билан жанг акс этган видеони эълон қилди. РИА Новости хабарига асосан.
"Афғонистон Мудофаа вазирлиги Кунар вилоятида “Толибон”* билан олиб борилган жанг кадрларини эълон қилди", - дейилган "Военный обозреватель" Telegram-каналида.
Афғонистонда қишлоқ жойларда муҳим ҳудудларни эгаллаб олган ва йирик шаҳарларга қарши ҳужумни бошлаган ҳукумат кучлари ва Толибон* жангарилари ўртасида қарама-қаршилик кетмоқда.
Афғонистонда беқарорлик АҚШ администрацияси томонидан Афғонистондан 11 сентабргача қўшинларни олиб чиқиб кетишни якунлаш ҳақидаги ваъдалари фонида кучаймоқда.
2020 йилда Вашингтон ва “Толибон”* Дохада 18 йилдан ортиқ уруш давомида биринчи тинчлик битимини имзоладилар. У 14 ой ичида Афғонистондан хорижий қўшинларни олиб чиқиб кетишни ва маҳбуслар алмашинувидан сўнг афғонлараро мулоқотни бошлашни назарда тутади.
* Россия ва қатор давлатларда тақиқланган террорчилик ҳаракати.