ТОШКЕНТ, 17 июл – Sputnik. Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Тошкентда бўлиб ўтган, халқаро анжуман якунида Қўшма баёнот имзолашди.
Қўшма баёнот БМТнинг мақсад ва тамойилларига ҳамда халқаро ҳуқуққа асосланган бўлиб унда Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида транзит ва савдо алоқаларини риввожлантириш, ҳудуднинг такрорланмас транспорт-транзит потенциалини амалга ошириш, ушбу ҳудуд давлатлари орасида қадимдан мавжуд бўлган маданий ва дўстона алоқаларни ривожлантириш, иккала ҳудуд аҳолисининг турмуш даражасини яхшилашга хизмат қилиши қайд этилган.
Қўшма баёнотда қуйидагилар ҳақида келишиб олинди:
1.
Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида, тенг ҳуқуқлар, ўзаро манфаатларни ҳурмат қилган ҳолда, анъанавий дўстона руҳда ҳар томонлама алоқаларни ривожлантириш;2.
Иқтисод, инвестициялар, энергетика ва технологик инновациялар ҳамда “яшил” технологиялар соҳаларида ҳамкорликни ривожлантириш;3.
Халқаро TIR ва бошқа конвенциялар асосида ўз транспорт-коммуникацион тизимини ривожлантириш, денгиз портлари томон янги ва хавфсиз транспорт коридорлари ташкил қилиш орқали Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларининг транспорт-транзит ва логистика имкониятларидан самарали фойдаланиш;4.
Марказий ва Жанубий Осиёни туташтиришда Афғонистоннинг “муҳим ҳудудий кўприк” эканини ҳисобга олган ҳолда, АИРнинг иқтисодий ривожланишига умумий регионал лойиҳалар ёрдамида ҳисса қўшиш, хўжалик алоқаларини ривожлантириш;5.
Халқаро савдо, божхона, транспорт, банк, соғлиқни сақлаш, илм-фна, таълим ва маданият соҳаларида рақамли платформалар жорий этиш, барча учун киберхавфсизликни таъминлаш;6.
Марказий ва Жанубий Осиёдаги маданий ва тарихий бойликларни сақлаб қолишда ўзаро тажриба аламашиш;7.
Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларини қамраб олган сайёҳлик йўналишлари ташкил қилиш;8.
Илм-фан, технологиялар, сайёҳлик, маданият, санъат ва спорт соҳаларида муносабатларини чуқурлаштириш;9.
Экология ва атроф муҳитни сақлаш масалалари бўйича биргаликда ечимлар ишлаб чиқиш;10.
Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари орасида алоқаларни мустаҳкамлашга қаратилган БМТ Бош Ассамблеясининг махсус резолюиясини ишлаб чиқиш;Марказий ва Жанубий Осиё давлатлари ташқи ишлар вазирлари Тошкетда бўлиб ўтган юқори даражали Анжуман ушбу ҳудуд давлатлари орасида мавжуд бўлган барча масалалар бўйича фикр алмашиш учун бетакрор имконият яратиб берганини қайд этиб, Ўзбекистон ҳукумати ва халқига меҳмондўстлик учун миннатдорлик билдиришди.
Маълумот учун, 15-16 июл куни Тошкентда бўлиб ўтган “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” анжуманида 44 давлат делегациялари, 29та халқаро ташкилотлар вакиллари жами 600га яқин иштирокчилар ташриф буюришди.