Кубада COVID-19га қарши иккита самарали вакцина ишлаб чиқилди

Айни дамда Soberana 02 ва Abdala саноат услубида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичига етиб келган.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 17 июл — Sputnik. Куба Ген иженерияси ва биотехнологиялар маркази (CIGB) томонидан ишлаб чиқарилган Abdala вакцинаси COVID-19нинг оғир шаклларига нисбатан 100% самарадорлик кўрсатди, деб хабар қилмоқда РИА Новости.
Учинчи босқич синовлар якунида Озодлик ороли вакцинасининг COVID-19 вирусидан ҳимоя қилиш хусусияти 92,28%ни ташкил қилди. Синовда бир миллиондан ортиқ қиши иштирок этди, дейилган хабарда.
Хозирги кунда Abdala вакцинасидан фавқулодда ҳолатларда фойдаланиш учун рухсатнома олинган.
Маълумот учун, шу кунга қадар кубалик олимлар коронавирусга қарши 4та вакцина ишлаб чиқишган. Финли вакциналар институти ишлаб чиқарган 2та вакцина - Soberana 01 ва Soberana 02дан ташқари, CIGB маркази ҳам 2та вакцина ишлаб чиқарган — Mambisa (бурунга томизиладигган препарат ҳамда Abdala – инъекция кўринишидаги вакцина.
Айни дамда Soberana 02 ва Abdala саноат услубида ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш босқичига етиб келган.