ТОШКЕНТ, 17 июл - Sputnik. Академик лицейларга дастлабки саралаш ва кириш имтиҳонларини сентябрь ойига суриш режелаштирилмоқда, деб хабар қилди Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Республика Махсус комиссияси қарорига асосан.
Эпидемиологик вазиятдан келиб чиққан ҳолда академик лицейларга саралаш имтиҳонларининг ўтказилиши жорий йил сентябрь ойининг биринчи ярмида режалаштирилмоқда, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, ўтган 2020 - 2021 ўқув йилида Ўзбекистон ОТМларига кириш имтиҳонлари коронавирус тарқалишини олдини олиш мақсадида, очиқ майдонларда ўтказилган эди.