ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган "Марказий ва Жанубий Осиё 2021" ҳалқаро анжуманида сўзга чиққан Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев қуйидаги 10та асосий ташаббусни билдирди.
1.
Ўзаро савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш ва ўзаро сармояларни кўпайтириш учун қулай шарт-шароитларни яратиш.2.
Марказий ва Жанубий Осиёда замонавий, самарадор ва хавфсиз транспорт-логистика инфратузилмасини яратиш. “Термиз – Мозори Шариф – Кобул – Пешовар” темир йўл тармоғи минтақаларимиз ўртасидаги ўзаро боғлиқлик архитектурасининг асосий бўғинига айланиши керак.3.
Истиқболли рақамли платформаларни жорий этиш – минтақада иқтисодий ривожлантиришнинг локомотивига айланиши керак.4.
Ўзаро ва БМТ билан ҳамкорликда ҳудудимизда озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашимиз керак. (Марказий ва Жанубий Осиёда 2 млрд. Аҳоли яшайди).5.
Терроризм, экстремизм, трансмиллий, хусусан, кибермакондаги жиноятчиликка қарши фақат биргаликда курашиш керак.6.
Экология масалаларига эътибор бериш ва “Яшил” иқтисодиётни рағбатлантиришимиз керак. Келгусида Орол денгизи қуриши каби муаммоларга йўқ қўймаслик керак.7.
Биз Марказий ва Жанубий Осиёнинг улкан сайёҳлик салоҳиятини тўлиқ ишга солиш тарафдоримиз.8.
Илмий ва маданий-гуманитар алмашувларни кенгайтириш керак. Термизда ЮНЕСКО шафелигида “Марказий ва Жанубий Осиёнинг тарихий мероси” мавзусида халқаро форум ўтказишни таклиф этамиз.9.
Илм-фан, технология ва инновациялар соҳасида қўшма тадқиқотлар, кадрлаш алмашуви, илмий ва ўқув стажировкалари олиб бориш ва тажриба алмашиш учун барча шароитларни яратиш.10.
Марказий Осиё халқаро институти ҳузурида Марказий ва Жанубий Осиё ҳудудларининг ўзаро боғлиқлигини тизимли ўрганиш ва таҳлил қилиш асосида Тошкентда Марказий Осиё Экспертлар кенгашини тузишни таклиф қиламиз.Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган юқори даражали халқаро Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.