Марказий ва Жанубий Осиё анжумани бошланиш арафасида

Юқори даражали халқаро анжуманга 44 мамлакат ва 29та халқаро ташкилотлардан дан жами 600га яқин меҳмон кутилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июль - Sputnik. Тошкентда Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий ўзаро боғлиқлик. Таҳдид ва имкониятлар” мазусидаги юқори даражали халқаро анжуман бошланиш арафасида, деб хабар қилмоқда Sputnik мухбири.
Перед началом конференции Центральная и Южная Азия
Анжуман Тошкент-сити мажмуасидаги Конгресс холлда бўлиб ўтади. Ушбу муносабат билан Тошкент-сити атрофидан ўтувчи Фурқат, И. Каримов ва Б. Зокиров кўчаларида автомобил ҳаракати тўхтатилган ва барча керакли хавфсизлик чоралари кўрилган.
Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинаётган ушбу Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган.
Перед началом конференции Центральная и Южная Азия
Ундан ташқари халқаро ташкилотлар ва молия институтларининг 29 нафар раҳбарлари ташфриф буюришган. Анжмуан арафасида кутилаётган меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.