ФВВ учта вилоятда сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди

ФВВ учта вилоятла сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 16 июл — Sputnik. ФВВ учта вилоятла сел келиши хавфи ҳақида огоҳлантирди.
“Гидрометеорология хизмати маркази томонидан берилган маълумотга кўра, Фарғона водийси вилоятларининг тоғли ҳудудларида ҳамда Қирғизистон Республикасининг водий билан чегарадош ҳудудларида кутилаётган маҳаллий ёмғирлар ҳисобига, 17-19 июль кунларида Андижон, Наманган, Фарғона вилоятларининг тоғ олди ва тоғли ҳудудларида СЕЛ КЕЛИШИ ХАВФИ БОР.
Уч вилоятда сел келиши хавфи мавжуд
Эҳтиёт чораларини кўришингизни ва нохуш вазиятлар вужудга келганда, ФВВнинг 10-50 қисқа рақамига мурожаат этишингизни илтимос қиламиз”, - дейилган хабарда.
Эслатиб ўтамиз, шу ҳафтада Наманган вилоятининг Косонсой туманида кучли сел-тошқини юз берди, унинг оқибатида 8 киши ҳалок бўлди, 6 киши тан жароҳати олди.