ТОШКЕНТ, 16 июл – Sputnik. Афғонистон Марказий ва Жанубий Осиё ўртасида қуруқлик кўпригига айланади. Бу ҳақида, Тошкентда бўлиб ўтаётган “Марказий ва Жанубий Осиё 2021”халқаро анжумани доирасида Ўзбекистон президентининг Афғонистон бўйича махсус вакили Исматулла Иргашев маълум қилди. Sputnik мухбири хабарига асосан.
Журналистлар Президентнинг махсус вакилига қуйидаги саволлар билан мурожаат қилишди.
Анжуман доирасида Афғонистонга нима таклиф қилинмоқда?
Бугунги кунда халқаро майдонда содир бўлаётган воқеалар нуқтаи назаридан ушбу анжуман жуда керакли ва ўз вақтида ташкил қилинган бўлди. Анжуманда Афғонистон муаммоларини фақат тинчлик йўли билан ҳал қилиш таклиф қилинмоқда.
Яъни, миллионлаб қочоқларни, 40 йилдан бери уруш олиб бораётган жангариларни тинч ҳаётга қайтариш. Бунинг учун Афғонистон тинч иқтисодий ривожланиши учун имкон яратиш керак, иш ўринлари ташкил қилиш керак.
“Термез - Мозори Шариф - Қобул – Пешавар” янги темир йўлинннг аҳамияти қандай?
Ушбу темир йўл ишга тушганидан сўнг Марказий Осиёдан Покистон денгиз портларига маҳсулотлар 2 кун ичида етиб боради. Ушбе транспорт артерияси орқали юклар оқими 10 бараварга ортади. Бундан биринчи навбатда Афғонистон ютиб чиқади. У ерда қанча инфратузилма объектлари, иш ўринлари яратилади.
Ушбу темир йўл нафақат Афғонистоннинг балким бутун Марказий Осиё иқтисодий имкониятларини амалга ошириш учун катта йўл очиб беради.
Анжуманнинг биринчи қисмидан нималар маълум бўлди?
Анжуманнинг биринчи қисмида сўзга чиққан уч давлат раҳбарларининг барчаси ҳудудни ривожлантиришни мақсад қилганликларнини билдиришди. Марказий ва Жанубий Осиё давлатларини ушбу минтақавий ривожланиш концепциясига қўшилишининг муҳимлигини таъкидлашди. Қадимдагн мавжуд бўлган савдо йўлларини қайта тиклаш зарурлиги таъкидлади. Ушбу ҳудудда 2 млрдга яқин киши яшайди, ҳар бир давлатнинг улкан иқтисодий потенциали бор. Афғонистонда эса фойдаланилмаётган улкан иқтисодий потенциал мавжуд.
Толибон* турли кучлардан иборат дейишади, сиз уларнинг қайси қаноти билан ишлайсиз?
Толибоннинг Дохада жойлашган раҳбарияти улар ягона куч эканини ва улар томонидан қабул қилинаётган қарорлар Толибон*нинг барча бўлимлари учун мажбурий эканини таъкидлашмоқда.
Биз Афғонистон ичидаги барча сиёсий кучлар билан бир хил даражада, тенг алоқа қилишга ҳаракат қиламиз. Бизнинг барча томонга нейтрал муносабатда бўлишимиз, афғон ички мухолифатининг барча вакиллари билан нейтрал муносабатларни сақлаб қолиш томон қилаётган ҳаракатларимиз – Афғонистон ҳамжамияти томонидан ҳурмат қилинади ва биз буни юқори қадрлаймиз.
Бизнинг барча саъй-ҳаракатларимиз ушбу тенг муносабатларни сақлаб қолиш ва Афғонистон ички ишларига аралашмаган ҳолда, инклюзив (барча томон манфаатларини ҳисобга оладиган) тинчлик ўрнатишга ҳаракат қилмоқдамиз.
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш майдони сифатида нега айнан Тошкент танланди?
Афғонистонда тинчлик ўрнатиш майдони сифатида айнан Тошкентнинг танланиши – бу бизнинг ташаббус бўлмаган. Буни Афғонларнинг ўзи таклиф қилган.
Афғонистонда тинчлик жараёнларнинг энг бошида, Тошкент музокара майдони сифатида таклиф қилинган эди. Бунга сабаблар жуда кўп. Биринчидан биз азалий қўшни, урф одатлари ва турмуш тарзи бир-брига ўхшаш мамлакатлармиз.
Иккинчидан, Ўзбекистон ҳеч қачон ўз қўшниси Афғонистоннинг ишаларига аралашишга ҳаракат қилмаган. Бу афғонлар муаммоси ва у афғонлар бошқарувида остида ҳал қилиниши керак.
Муҳокама майдони қаерда бўлиши – бу аслида иккинчи масала. Биз учун асосийси Афғонистонда муваффақиятли тинчлик жараёнига эришишдир.
Ўзбекистон ҳарбий аэродромларидан фойдаланиш мақсадида АҚШ билан музокаралар олиб борилмоқдами?
Ўзбекистон ҳарбий инфратузилмасидан Афғонистонга қарши фойдаланиш мумкин эмас, чунки бу бизнинг ҳарбий доктринамиз ва қонунларимизга зид. Ўзбекистон ҳудудида ҳеч қандай хорижий давлат ҳарбийлари жойлаштирилиши мумкин эмас.
Иккинчидан, биз Афғонистон билан азалий қўшни давлатмиз, шу сабабли ҳам ўз ҳудудимиздан қўшни давлатга зарба бериш учун фойдаланишга рухсат бера олмаймиз.
Жаноб Боррел, Толибон* Афғонистонда Ислом Амирлигини қурса – бу барча учун фалокатга олиб келади, деган эди. Сиз бенга қандай қарайсиз?
Биз ўзимизнинг Толибон билан бўлган музокараларимиз давомида уларга Ислом Амрлигини қайта тиклаш – бу нотўғри иш бўлади, деб кўп маротаба айтганмиз. Агар улар жаҳон ҳамжамияти билан нормал мулоқот қилмоқчи бўлсангиз, Афғонистонда сўнгги 20 йил ичида яратилган барча давлат тузилмаларини сақлаб қолиш, инсон ҳуқуқлари, аёллар ҳуқуқларини таъминлаш керак, деб айтганмиз.
Улар ҳам ўз навбатида олдинги хатоларини такрорлаш ниятлари йўқлигини айтишмоқда. Эсингизда бўлса 1996 йил улар илк бор ҳукуматга келганда, 3-4та давлатдан бошқа ҳеч ким уларни тан олишни истамаган эди.
Агар Толибон* бўлажак ҳукуматнинг бир қисми сифатида ҳукумат бошига келса ва Афғонистон ичидаги барча вакилларнинг манфаатларини ҳисобга олган ҳолда тинчлик ўрнатиш мумкин. Акс ҳолда бу яна фуқаро урушининг давоми бўлади.
Эсингизда бўлса 20 йил олдин Бонн анжуманига Афғонистондаги барча кучлар таклиф қилинган эди, Толибондан бошқа. Натижада – 20 йилдан бери уруш давом этмоқда. Шу сабабли ҳам Афғонистонда тинчлик ўрнатишда инклюзивлик – жуда муҳим.
Толибон вакиллари ушбу анжуманда иштирок этмоқдами?
- Йўқ.
Эслатиб ўтамиз, бугун Тошкентда бўлиб ўтаётган юқори даражали халқаро Анжуманда дунёнинг 44 мамлакатидан иккита олий ва юқори даражали делегация, 15та парламент делегациялари, 37та ТИВ делегациялари ва 10та вазирлик ва турли йўналишдаги муассаса делегациялари, 180дан ортиқ ишбилармон доира вакиллари ташриф буюрган. Тадбир арафасида меҳмонлар умумий сони 600нафарга яқин бўлиши эълон қилинган эди.
* Толибон - Россияда таъқиқланган террорчи ташкилот