Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг яна 90 минг дозаси келтирилди

“Спутник V”нинг навбатдаги 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг 90 минг дозалик компонентлари олиб келинди. Бу ҳақда Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабар берди.
“Бугун тунда юртимизга Россиядан “Спутник V” вакцинасининг 70 минг дозалик 1-компоненти, 20 минг дозалик 2-компоненти олиб келинди”, - дейилган хабарда.
Апрель ойида ушбу вакцинанинг 100 минг, 1 июнда 70 минг, 10 июнда 70 минг, 5 июлда 40 минг дозаси олиб келинган эди.
Шундай қилиб, мамлакатдаги “Спутник V” вакцинаси захираси 370 минг дозага етган.