Мирзиёев Хитой ташқи ишлар вазири билан Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашди

Шавкат Мирзиёев ва Ван Ин Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалаларини кўриб чиқди.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ҳ мамлакатда расмий ташриф билан бўлиб турган Хитой Давлат кенгаши аъзоси, ташқи ишлар вазири Ван Ини қабул қилди. Бу ҳақда давлат раҳбари матбуот хизмати хабар бермоқда.
Учрашувда Ўзбекистон ва Хитой ўртасидаги дўстлик ва ҳар томонлама стратегик шериклик муносабатларини янада мустаҳкамлашнинг долзарб масалалари кўриб чиқилди.
Хитой ташқи ишлар вазири Ўзбекистонга ташриф буюради
Хитой вазири Ўзбекистоннинг Марказий ва Жанубий Осиё боғлиқлигини ривожлантириш борасидаги ташаббуси юксак баҳолади ва қўллаб-қувватлади. Тошкент шаҳрида ўтказиладиган конференция муваффақиятли бўлишига ишонч билдирилди.
Учрашувда олий даражада эришилган келишувларни амалга ошириш, жумладан, савдо-иқтисодий, инвестициявий, молиявий-техник, маданий-гуманитар соҳалар ва кўп қиррали ҳамкорликнинг бошқа йўналишларида қўшма дастур ва лойиҳаларни илгари суриш масалаларига алоҳида эътибор қаратилди. Пандемияга қарши курашда яқиндан ҳамкорликни давом эттириш муҳим экани таъкидланди.
Халқаро кун тартиби, шу жумладан, Афғонистондаги вазият юзасидан фикр алмашилди.