“Марказий Осиё – Россия”: эртага ТИВ раҳбарларининг йиғилиши бўлиб ўтади

“Марказий Осиё – Россия” шаклидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. 16 июль куни Тошкент шаҳрида “Марказий ва Жанубий Осиё: минтақавий боғлиқлик. Таҳдидлар ва имкониятлар” мавзусидаги халқаро конференция доирасида “Марказий Осиё – Россия” шаклидаги ташқи сиёсат идоралари раҳбарларининг тўртинчи йиғилиши бўлиб ўтади.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ташаббуси билан ташкил қилинаётган халқаро анжуманида Ўзбекистон, Афғонистон президентлари, Покистон бош вазири, Марказий Осиё давлатлари, Хитой, Россия ташқи ишлар вазирлари, АҚШнинг Афғонистон бўйича махсус вакили иштирок этади.