Коронавирус ва пневмония: Ўзбекистонда 785 киши пандемия қурбони бўлди

Сутка давомида 493 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 902 нафарни ташкил қилмоқда.
Sputnik
ТОШКЕНТ, 15 июл — Sputnik. Sputnik Ўзбекистон республикадаги эпидемиологик вазият тўғрисида асосий хабарларни тўплади.
Бир сутка давомида 493 кишида коронавирус аниқланди, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 117 902 нафарни ташкил қилмоқда.
Ўзбекистонга “Спутник V” вакцинасининг яна 90 минг дозаси келтирилди
Янги касалланиш ҳолатлари: Қорақалпоғистон Республикасида (31), Андижон вилоятида (31), Бухоро вилоятида (20), Жиззах вилоятида (44), Қашқадарё вилоятида (18), Навоий вилоятида (14), Наманган вилоятида (23), Самарқанд вилоятида (33), Сирдарё вилоятида (20), Сурхондарё вилоятида (28), Фарғона вилоятида (38), Хоразм вилоятида (10), Тошкент вилоятида (52), Тошкент шаҳрида (131) коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.
Шунингдек, 367 нафар кишида пневмония аниқланди.

Соғайиш кўрсаткичи

Республика бўйлаб жами соғайганлар сони 112 941 нафарга етди. Соғайиш кўрсаткичи 96 фоизга етди.
Кремль Россия вакциналари атрофидаги вазият сиёсийлаштирилаётгани ҳақида баёнот берди

Ўлим ҳолатлари

Коронавирусга чалинган 4 нафар бемор вафот этди, Ўзбекистонда жами 785 киши пандемия қурбони бўлди.

Дунё саломатлиги

Дунё бўйлаб инфекцияни юқтириб олган кишиларнинг сони 187,8 миллиондан ошди, 4,0 миллиондан ортиқ киши вафот этди. Энг кўп ҳолатлар АҚШда (33,9 млн), Ҳиндистонда (30,9 млн), Бразилияда (19,1 млн).